Наманганда ўқитувчи ва мактаб директорининг фарзандлари муштлашди (видео)

Наманганда ўқитувчи ва мактаб директорининг фарзандлари муштлашди (видео)
Скрин: Telegram
Наманган шаҳридаги 17-сонли мактабда ўқитувчи ва директор фарзандлари ўртасида жанжал юзага келди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 26 декабрь куни мактаб ўқитувчиси Ж.М. ва шу мактаб директорининг фарзандлари (мактаб ўқувчилари эмас) ўртасида ўзаро жанжал содир бўлган.

Ҳодиса жойига ҳудуд профилактика инспектори етиб бориб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.