“Янги Ўзбекистон” боғида 9 май куни мушакбозлик ташкил этилади

“Янги Ўзбекистон” боғида 9 май куни мушакбозлик ташкил этилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон боғи”да мушакбозлик уюштирилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мушакбозлик 9 май куни соат 21:00 да ташкил этилиши кўзда тутилган.

8 май куни пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Матонат мадҳияси” монументига ҳамда 9 май куни Хотира майдонида жойлашган “Мотамсаро она” монументига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги “Мотамсаро она” монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилади.

2022 йил 9 майда ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мушакбозлик “Янги Ўзбекистон” боғида ташкил этилганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.