Синоптиклар август ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

Синоптиклар август ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Тошкентда барча кузатув йиллари учун август ойида максимал ҳарорат +43,1 даражани ташкил этган, бу ҳолат 1944 йил 8 августда қайд этилган. Ушбу қийматга яқин бўлган максимал ҳарорат 2011 йил август ойида кузатилган (+43,0 даража).

Ўзбекистонда барча кузатув йиллари учун 2021 йилнинг август ойи энг иссиқ бўлиб, бунда ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан +1,5...+2,5 даражага юқори бўлган. Бироқ, 2021 йил август ойида экстремал юқори ҳарорат кузатилмаган. Тошкентда максимал ҳаво ҳарорати +40,0 даража белгисидан бир марта бўлса ҳам юқорига кўтарилмади.

Дунёнинг етакчи прогностик марказлари ҳисоб-китобларини жалб қилган ҳолда, “Ўзгидромет” томонидан тузилган дастлабки баҳолаш бўйича ушбу йилнинг август ойи ўртача иссиқ бўлади.

Ойнинг дастлабки беш кунлигида максимал ҳаво ҳарорати +35...+40 даража атрофида бўлади, сўнгра ҳарорат фони +33...+38 даражагача пасаяди.

Кейинчалик август ойи ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Кундуз кунлари ҳарорат асосан +33...+38 даража атрофида, айрим кунларда +40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат +30...+33 даражагача қисқа муддатли даврга пасайиши мумкин.

Фақат республиканинг айрим, асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.