Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилди ва машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилди ва машинаси ёқиб юборилди
Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида 24 ёшли таксичи йигит ўлдирилган, машинаси эса ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда машина ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабарига кўра, 4 октябр соат 2:00 да Тошкент вилояти, Янгийўл туманида 24 ёшли таксичи ўлдирилган. Унинг Matiz машинаси эса ёқиб юборилган. Йигитнинг жасади ёнаётган машинадан 300 метр узоқликдан топилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.