Қиймати 6 млрд сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Қиймати 6 млрд сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш масканида тўхтатилиб кўздан кечирилган.

\"\"
Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 5 млрд 788,9 млн сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

\"\"
Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.