Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси президенти Эммануэл Макрон Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Давлат раҳбарлари ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон мажмуасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Олий мартабали меҳмонга ушбу Шарқ меъморчилиги дурдонасининг қурилиш тарихи, ноёб нақшлари, ушбу маскан билан боғлиқ машҳур воқеа ва шахслар хусусида сўзлаб берилди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Франция президентининг ташрифи Самарқандда ўтаётгани ва айнан Регистондан бошлангани бежиз эмас. Бу ерда халқларимиз ўртасидаги тарихий муштаракликни мужассам этган жиҳатлар кўп.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур буюк саркарда, савдо ва илм-фан ҳомийси сифатида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга катта таъсир кўрсатган. XV асрда Парижда унинг шарафига «Европанинг халоскорига» деган ёдгорлик қўйилган. Амир Темур ва Франция қироли Шарл VI бир-бирига мактублар юбориб, алоқа ўрнатган. Ёзишмаларда сиёсий масалалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий алоқаларга ҳам катта эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Францияда буюк Соҳибқирон ва темурийлар ҳақида кўплаб илмий, бадиий асарлар яратилган. Жумладан, француз мутафаккири ва адиби Волтер асарида Мирзо Улуғбек, машҳур ёзувчи Жюл Верн романида Регистон маҳобати ҳақида тўлқинланиб ёзилган.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Бугун Франция делегацияси айнан шу майдонда бўлиб турибди. Тунги чироқлар билан ёритилган мажмуанинг улуғворлиги ва гўзаллиги меҳмонларда катта завқ уйғотди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Шу ерда Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон биргаликда суратга тушди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Сўнг президентлар “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида бўлди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Бу ерда халқимизнинг буюк ўтмиши рамзлари тўпланган, тарихий шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларининг нусхалари барпо этилган. Миллий анъаналаримиз билан бирга дўст халқлар билан алоқалар тарихи ҳам акс эттирилган. Хусусан, Афросиёб ёдгорлиги деворларида сақланиб қолган Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаланилган. Бундай маъно-мазмун, тарих ва бугунги кун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Давлат раҳбарлари ўртасида самимий мулоқот бўлди. Самарқанд жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун ҳам халқаро саммит ва туризм марказига айланиб бораётгани қайд этилди. Меҳмонларга халқимизнинг бетакрор бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан, олий даражадаги музокаралар эртага, 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

Ўзбекистон ва Франция президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилишди

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.