Намангандаги заправкада енгил юк машинаси газ баллони портлади

Намангандаги заправкада енгил юк машинаси газ баллони портлади
\"\"
Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Намангандаги газ қуйиш шаҳобчаларидан бирида 26 ноябрь куни Kia Бонго автомобили газ баллони портлади.

Вилоят ФВБ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тўрақўрғон тумани Хўжанд МФЙ Хўжанд кўчасида жойлашган “Метан АГҚШ”да газ тўлдириш вақтида Kia Бонго русумли автомобилга қўшимча ўрнатилган пропан суюлтирилган газ баллони портлаган.

\"\"
Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати
\"\"
Фото: Наманган ФВБ матбуот хизмати

Бунинг оқибатида тан жарохат олиш ҳолатлари ва ёнғин ҳодисаси содир бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.