Тошкентда электробус музлама сабаб йўл четидаги устунга бориб урилди

Тошкентда электробус музлама сабаб йўл четидаги устунга бориб урилди
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 14 декабр куни соат 09:15 ларда «18-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 53-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А (стажи 7 йил) бошқарувидаги электробус иштирокида ЙТҲ қайд этилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, у Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб йўл четидаги устунга бориб урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб бориляпти.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.