“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди

“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ва Зангиота тумани солиқ иснпекцияси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Зангиота тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота тумани худудида жойлашган “Бек-Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖга қарашли савдо комплексида ўрганиш ишлари олиб борилди.
“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
Ўтказилган профилактик тадбир давомида “Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти  ҳудудида жами 962 та савдо дўкони мавжудлиги аниқланиб, тадбиркорларга онлайн-НКТларидан фойдаланиб мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги тушунтирилди.
“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
Шунингдек, Зангиота тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тақдим этилган тезкор маълумотга кўра ўрганишнинг биринчи куни давомида 555,6 млн. сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди.
“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
Таъкидлаш керакки, мазкур савдо дўконларида жами 708 та тадбиркорлик субъэктлари мавжуд бўлиб, уларнинг 396 таси юридик шахслар ва 312 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир.
“Бек-Барака”даги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
Хатлов жараёнида 267 та савдо дўконларида 5 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди ва 4 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 1 нафар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.