Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади

Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 7 май куни қўшма ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, логистика, кўчмас мулк объектларини қуриш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади
Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зонани тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.