Ўқувчиларнинг ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермасликлари керак?

Ўқувчиларнинг ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермасликлари керак?
Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти илмий тадқиқотчилари томонидан ўқувчилар ўртасида “Сиз қайси маҳсулотларни кўп истеъмол қиласиз?” ва “Қайси маҳсулотларни истеъмол қилишингизга ота-онангиз рухсат бермайди?” деган саволлар бўйича сўров ўтказилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сўровнома натижаларига кўра қуйидаги маҳсулотларни ўқувчилар энг кўп истеъмол қилади:
- қовурилган таомлар – 31,5 фоиз;
- фаст-фудлар – 28,8 фоиз;
- турли салатлар – 25,7 фоиз;
- қандолат маҳсулотлари – 25,5 фоиз;
- суюқ таомлар – 25,2 фоиз;
- музқаймоқ – 12,2 фоиз;
- тез пишувчи лапшалар (роллтон ва бошқ.) – 7,6 фоиз;
- попкорнлар – 7,5 фоиз;
- чипслар – 5,2 фоиз.

Қайси маҳсулотларни истеъмол қилишингизга ота-онангиз рухсат бермайди, деган саволга эса қуйидагича жавоб берилган:
- энергетик ичимликлар – 52,2 фоиз;
- “кириешки” ва чипслар – 43,4 фоиз;
- “кукуруз” ва попкорнлар – 21,1 фоиз;
- тез пишувчи лапшалар – 18,9 фоиз;
- фаст-фудлар – 14,5 фоиз.

Хулосада аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом овқатланишни, яъни рацион бўйича оқсил, витамин ва микроэлементларга бой бўлган мева-сабзавотларни, сут ва гўшт маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш ҳамда жисмоний фаоллик тавсия этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.