Самарқанд вилоятида ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, фожиа жорий йилнинг 15 январ куни содир бўлган. ВАЗ-2106 автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ЙТҲга учраган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқандда мактаб ўқувчиси пиёдани уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.