Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Нукус шаҳрида юк машинаси билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 14 март куни соат 03:05 да Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри М.Нурмуҳаммедов кўчасида MAN русумли пропан газ ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган.
«Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қайд этилишича, 14 март куни соат 03:05 да Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри М.Нурмуҳаммедов кўчасида MAN русумли пропан газ ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган.
«Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













