Сурхондарёда Дамас скутер билан тўқнашди — 17 ёшли йигит вафот этди

Сурхондарёда Дамас скутер билан тўқнашди — 17 ёшли йигит вафот этди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 11-синф ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, деб gazeta.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 6 июн куни соат 01:30 ларда Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси чорраҳада чапга бурилаётганда, қарши томондан ҳаракатланаётган скутер билан тўқнашган. Скутерни 17 ёшли йигит — 11-синф ўқувчиси бошқариб келаётган бўлган.

Тўқнашув оқибатида йигит сон суяги сингани, бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай вафот этган.

Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Damas автомобили тегишли бўлган корхонада тушунтириш ишлари олиб борилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.