Қашқадарёда “Кореяга ишчи виза” ваъда қилган шахс 7 000 доллар билан ушланди

Қашқадарё вилоятида фуқароларни ноқонуний йўллар билан хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, Х.С. исмли шахс икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни айтган. У бунинг эвазига қонуний “ишчи визаси” расмийлаштириб бериш учун жами 165 миллион сўм талаб қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пулнинг 7 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси, яъни фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













