Шароф Рашидов ва Пахтакорга янги ҳокимлар тайинланди

Шароф Рашидов ва Пахтакорга янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов ҳамда Пахтакор туманларида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди, деб Kursiv.media хабар берди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Раҳмонович номзоди таклиф этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. У 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Пахтакор тумани ҳокимлигига эса Абдувоҳидов Хусан Бўлтакович тайинланди. У мазкур лавозимгача БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) лойиҳасида молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишлаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.