Урганч шаҳарда яна битта ноқонуний қурилма буздирилди

Урганч шаҳарда яна битта ноқонуний қурилма буздирилди

Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар З.Удайевага нисбатан ноқонуний қурилишни буздириш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилишни бузмаган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан мазкур ижро варақада белгиланган ноқонуний қурилишни мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.