Тирикчилик учун керак маблағнинг энг кам миқдори ҳисобланади


Ўзбекистонда биринчи бор тирикчилик учун керак бўладган энг кам иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
2017 йилнинг охирига қадар Республикада \"Энг кам миқдордаги ижтимоий стандартлар тўғрисида\"ги қонун ишлаб чиқарилади.
Янги қонунда, яшаш учун керак бўлган маблағнинг энг кам миқдори белгиланади ва ижтимоий тўловлар миқдори аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шунингдек, янги қонунда инсоннинг таълим, тиббий ёрдам ва турар жойга бўлган эҳтиёжига алоҳида эътибор берилади.
Бундай ҳуқуқий акт Ўзбекистонда биринчи бор қабул қилинмоқда. Қонун ишлаб чиқарувчилар гуруҳи таркибига молия, Иқтисод, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш ва Таълим вазирликлари мутахассислари киритилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













