Қаршида саунада фоҳишахона фош этилди

Қаршида саунада фоҳишахона фош этилди

Қарши шаҳрида ўтказилган махсус рейд давомида сауна ниқоби остида ишлаган фоҳишахона аниқланди. Текширувда уни бир аёл ва бир эркак ташкил этгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, 1995 йилда туғилган эркак жиноий жавобгарликдан қочиш учун ҳуқуқ-тартибот органларига бир неча бор 2 минг доллар атрофида пора таклиф қилган. Огоҳлантиришларга қарамай, у пора беришга уринишни давом эттирган.

Махсус операция пайтида у поранинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан қўшимча жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари кетмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.