Андижонда Tracker ҳайдовчиси велосипеддаги йигитни уриб кетди

Андижонда Tracker ҳайдовчиси велосипеддаги йигитни уриб кетди

Андижон вилоятида кеча, 14 декабрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий аҳоли эътиборини тортди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, Tracker русумли автомобил ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган велосипедчини уриб юборган.

Маълумотларга кўра, воқеа соат 18:10 атрофида, Андижон шаҳарининг Фурқат кўчасида содир бўлган. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Ғ.Ш. бошқараётган автомобил тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи яқинида йўлни кесиб ўтаётган 2016 йилда туғилган велосипедчи У.Э.га урилган.

Ҳайриятки, бола жиддий шикастланмаган — у РШТЁИМ Андижон филиалида тиббий текширувдан ўтказилган ва шифокорлар томонидан уйига қайтарилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.