Шавкат Мирзиёев Швеция Қиролига ҳамдардлик билдирди
Кеча, 7 апрель куни Швеция пойтахти Стокгольм шаҳри марказидаги Дротнинггатан кўчасида юк машинаси пиёдаларни босиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур воқеа юзасидан Швеция Қироли Карл XVI Густавга мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизматига таяниб \"Қалампир.уз\" хабар берди.
\"Стокгольм шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайишни тилади\", дейилади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













