Наманган вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

22 май куни Наманган вилояти Уйчи туманида нохуш ҳолат юз берди. \"Муборак\" МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида 2025 йилда туғилган ўғил бола ҳовлидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетган.
Маълум қилинишича, бола катталарнинг эҳтиётсизлиги ва назоратсиз қолгани сабабли ушбу ҳолатга тушиб қолган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.
Ҳодиса жойига қутқарувчилар зудлик билан етиб бориб, қутқарув ишларини амалга оширган. Қутқарувчилардан бири чуқурга тушиб, болакайни хавфсиз олиб чиққан.
Шифокорлар болага зарур тиббий ёрдам кўрсатган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани ва яқинларига топширилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













