Тҳомас Тучел Англия терма жамоасига Этҳан Нванерини чақирди

Тҳомас Тучел Англия терма жамоасига Этҳан Нванерини чақирди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Тҳомас Тучел Шимолий Америкадаги тайёргарлик йиғини учун якуний таркибни шакллантирди. Германиялик мутахассис кутилмаганда Арсенал юлдузи Max Довман ўрнига унинг жамоадоши Этҳан Нванерини танлади. Нванери Маямидаги йиғинда иштирок этадиган тўртинчи ёш футболчига айланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Флорида штатида ўтадиган машғулотларда Нванери билан бирга Борнмут аъзоси Алех Скотт, Фулхем вакили Жош Кинг ва Ливерпул тарбияланувчиси Рио Нгумоҳа ҳам иштирок этади. Бу қарор Нванери учун катта ишонч рамзи бўлди, чунки у жорий мавсумни Марсел клубида ижара асосида ўтказиб, у ерда етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаган эди.

Кўпчилик мухлислар Англия Премер-лигаси тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланган 16 ёшли Max Довманнинг чақирилишини кутишган эди. Бироқ Тҳомас Тучел тажрибалироқ ҳисобланган ва Англия У-21 терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритган Нванери номзодида тўхталди. Довман эса ҳозирча Эмиратес стадионида ўз келажагини кутишига тўғри келади.

Тучел ёш футболчиларни жалб қилиш орқали машғулотлар сифатини ошириш ва асосий таркиб юкламасини мувозанатлашни мақсад қилган. Мураббий, айниқса, Алех Скоттнинг муносабатини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ёш ўйинчилар учун бу 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан асосий жамоага яқинлашиш учун ажойиб имкониятдир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.