Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова турмушга чиқди (фото)

Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова турмушга чиқди (фото)
Миллиардер Алишер Усмоновнинг жиянларидан бири бўлмиш 24 ёшли Ганя Усмонова 29 ёшли теннисчи Важа Узаков билан турмуш қурди. Тўй маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Тантана меҳмонлари турли суратлар ва видеороликларни интернет тармоғига жойлаштиришган.
Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова турмушга чиқди (фото)
Тўйнинг эртаси куни Ганя ҳам ўзининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бу кунда унинг ёнида бўлган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини изхор этди.
Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова турмушга чиқди (фото)
“Кеча менинг ёнимда бўлган ва қувончимни мен билан бўлишган барчага раҳмат” деб ёзган янги келинчак.

Ганя меҳмонлар қаршисида ливанлик дизайнер Рами Кади томонидан яратилган ва кўплаб қимматбаҳо тошлар ҳамда узун шлейф билан безалган тўй кўйлагида намоён бўлган. Хабарда айтилишича, тўй суратлари ижтимоий тармоқлар орқали яшин тезлиги билан тарқалмоқда.
Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова турмушга чиқди (фото)
Эслатиб зтамиз, Ганя Усмонова Лондон шаҳрида таҳсил олган ва айни пайтда мода билан шуғулланади. У Ganya Usman Collection бренди асосчиси ҳамдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.