Суюнчи! Андижонлик аёл тўрт ўғилни дунёга келтирди

Суюнчи! Андижонлик аёл тўрт ўғилни дунёга келтирди
Кеча, 27 январь куни Андижон вилоятида бир онадан бирданига 4 чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда андижонлик махсус мухбиримиз хабар берди, деб ёзади Xabar.uz.

Унинг хабар беришича, Олтинкўл тумани Ўрта МФЙда яшовчи Мадинахон Абдувоҳидова (1993 йилда туғилган) Андижон вилоят перинатал марказида 4 ўғилни дунёга келтирган.

Ҳозирда она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши. Тез орада ушбу мавзуга оид суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.