Ўқитувчиларга уй-жой ажратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади

Ўқитувчиларга уй-жой ажратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади
Халқ таълими вазирлиги томонидан устоз-мураббийларнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини қонуний ҳимоя қиладиган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълум қилди.

– Мазкур қарорда чекка-чекка туманларда, ўзи яшайдиган ҳудуддан олисда меҳнат қиладиган ўқитувчиларга уй-жой ажратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади, – деди У.Иноятов. – Бу билан халқимиз орасида ўқитувчи деган шарафли касб эгаларининг обрўсини янада ошириш кўзда тутилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.