Қашқадарёнинг Бешкент шаҳрида газ чақнаши юз берди

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.
Хабар беришларича, 11 май куни соат тахминан 10:00 атрофида Қарши тумани Бешкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши ҳолати юз берган.
«Уй бекаси Р.Н. уйининг ошхонасида гугурт ёққан вақтида газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Қайд этишларича, ҳодиса оқибатида уй бекаси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хабар беришларича, 11 май куни соат тахминан 10:00 атрофида Қарши тумани Бешкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши ҳолати юз берган.
«Уй бекаси Р.Н. уйининг ошхонасида гугурт ёққан вақтида газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Қайд этишларича, ҳодиса оқибатида уй бекаси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













