“Тошкент – Нью-Йорк — Тошкент” авиарейслари кескин арзонлаштирилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 3 июнидан 8 сентябрига қадар “Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент” йўналиши бўйича эконом класснинг минимал тарифларини пасайтирмоқда.
Унга кўра, бир томонга учиш нархи 430 евро (4 037 924 сўм), бориб-келиш эса 829 евро (7 788 863 сўм) этиб белгиланди. Бу ҳақда \"Халқ сўзи\" нашри хабар тарқатди.
Йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, “Самарқанд – Нью-Йорк” рейслари учун ҳам 3 июндан бошлаб бир томонли тариф жорий этилади.
Гап шундаки, шу асосда Самарқанддан Нью-Йоркка Тошкент орқали авиачипта расмийлаштириш учун яна бир қулайлик яратилади. Бунда “Самарқанд — Тошкент” ички маршрутида парвоз қилиш учун қўшимча тўловлар талаб этилмайди.
Авиачипта харид қилинган кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унга кўра, бир томонга учиш нархи 430 евро (4 037 924 сўм), бориб-келиш эса 829 евро (7 788 863 сўм) этиб белгиланди. Бу ҳақда \"Халқ сўзи\" нашри хабар тарқатди.
Йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, “Самарқанд – Нью-Йорк” рейслари учун ҳам 3 июндан бошлаб бир томонли тариф жорий этилади.
Гап шундаки, шу асосда Самарқанддан Нью-Йоркка Тошкент орқали авиачипта расмийлаштириш учун яна бир қулайлик яратилади. Бунда “Самарқанд — Тошкент” ички маршрутида парвоз қилиш учун қўшимча тўловлар талаб этилмайди.
Авиачипта харид қилинган кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













