Тошкентда патруль хизмати ходимлари кроссоверларда ҳаракатланади

Тошкентда патруль хизмати ходимлари кроссоверларда ҳаракатланади
Ўзбекистон пойтахтида йўл-патруль хизмати ходимлари эндиликда кроссоверларда ҳаракатланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Полковникнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳридаги йўл-патруль пост хизмати шахсий таркиби йўлтанламаслар билан таъминланади.

«Шаҳар имиджини янада яхшилаш учун босқичма-босқич йўл-патруль пост хизмати ходимларига замонавий жип автомобиллари топширилади. Биринчи босқичда 50 та Chevrolet Tracker топширилиши кўзда тутилган. Автопаркларни янгилаш ишлари йил охиригача якунланади», — аниқлик киритди Умарханов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.