2018 йилда 156 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолияти тугатилди

2018 йилда 156 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолияти тугатилди
2018 йил январь-декабрь ойларида 156 601 та кичик тадбиркорлик субъектлари тугатилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Уларнинг асосий қисми 4624 таси (29,6%) савдо, 2996 таси (19,2%) саноат, 1663 таси (10,7%) қурилиш, 1603 таси (10,3%) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 1173 таси (7,5%) яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 748 таси (4,8%) ташиш ва сақлаш, 422 таси (2,7%) ахборот ва алоқа, 134 таси (0,9%) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 2238 таси (14,3%) бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келган.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижасида ҳудудларда ҳам тугатилган кичик корхона ва микрофирмалар сони йилдан йилга камайиб бормоқда. Ушбу йўналишда асосан Андижон вилоятида -3150 та, Қашқадарёда -1060 та, Тошкентда -863 та ҳамда Самарқанд вилоятида -503 та кичик корхона ва микрофирмалар ўтган йилга нисбатан кам тугатилганлигини статистик рақамларда кўриш мумкин, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.