Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди (видео)

Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди (видео)
Кеча, 5 май куни Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари пойтахт кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар карвонини томоша қилди.
Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди (видео)
Ўнлаб ретро автомобиль ва мотоцикллар, юзлаб маҳаллий автотранспорт воситалари Ўзбекистон байроқларини кўтариб, ҳарбий окрестр садолари остида 25 километрлик масофани босиб ўтди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда“Retro Uz”клуби билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур акция иштирокчиларда олам таассурот қолдирди.
Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди (видео)
Автокарвон Қуролли Кучлар академиясининг марказий дарвозаси олдидан бошланиб, Тошкент Кичик халқа йўли ҳамда Бунёдкор ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб ўтди.

Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автомобилларда ҳам иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.