Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди

Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди
Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси коррупциялашгани тўғрисида ҳам гапирди.

«Мустақил бўлганимиздан бери нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлиб келган.

Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳаси
(Сурғил конидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси — таҳр.) бир амалдор 80 миллион доллар олган! 80 миллион-а! Халқни ким ўйлайди?», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент қайси амалдорни назарда тутгани маълум эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.