Абдулла Арипов Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Фото: ЎзА
Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Туркманистон президенти Ўзбекистон делегациясининг форумдаги иштирокини юқори баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий билан ҳам учрашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Туркманистон президенти Ўзбекистон делегациясининг форумдаги иштирокини юқори баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий билан ҳам учрашди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













