Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган мушакбозлик (видео)

Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган мушакбозлик (видео)
Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь куни соат 21:00 дан бошлаб Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдони олдида тўққиз дақиқа давомида байрам мушакбозлиги бўлиб ўтди. Жараён «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда ҳам намойиш этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берганидек, хитойлик мутахассислар томонидан ташкиллаштирилган томошада 80 хил рангдаги 2723 та мушак отилган. Уларнинг энг кучлиси 350 метр баландликкача чиққан — таъкидлашларича, Ўзбекистонда бу қадар юқори чиқадиган мушак ҳали отилмаган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.