Сурхондарёда трактор бутунлай ёниб кетди, куйган ҳайдовчи шифохонага ётқизилди

Сурхондарёда трактор бутунлай ёниб кетди, куйган ҳайдовчи шифохонага ётқизилди
Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Сурхондарёнинг Қизириқ туманида 15 сентябрь, якшанба куни соат 14:00 атрофида «Янгиобод» маҳалласи бўйлаб Ангордан Қизириққа томон кетаётган трактор ёниб кетган.

Воқеа жойига ўт ўчириш бўлинмаси етиб келган вақтда трактор тўлиқ ёнаётган бўлган. Ёнғин ўчирилган, трактор ҳайдовчиси — 1990 йилда туғилган фуқаро У.Э. эса куйиш тан жароҳати олган.

«Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси ахборотида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.