Энди абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Келгуси ўқув йилидан абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширадилар. 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади. Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
- она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
- математика;
- Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унга кўра, Келгуси ўқув йилидан абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширадилар. 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади. Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
- она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
- математика;
- Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













