Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Фанлар академияси раҳбарияти, техника йўналишидаги етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан суҳбат бўлиб ўтди. Ҳарбий таълимни ривожлантириш, алоқа бўйича ҳарбий мутахассисларни саралаш ва тайёрлашнинг кенг кўламли тизимини йўлга қўйиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги чоралар белгилаб олинди.
Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Давлатимиз раҳбарига ҳарбий қисмда амалга оширилган қурилиш ишлари, мудофаа тизимида алоқа тармоқларини модернизация қилиш, жанговар ва ўқув тайёргарлик жараёнларини автоматлаштириш бўйича лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисм ихтиёридаги махсус техника ва алоқа воситаларининг намуналари билан танишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.