«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада

Бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқди ва ҳудудда сув тошқинлари юзага келди.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
Бугун, 1 май куни соат 5:55да Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет девори бузилиб, сув тошиб чиқа бошлади. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
Ҳодиса жойига зудлик билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов етиб борди. Сув омбори атрофидаги хавф ҳудудидан 11,5 мингдан зиёд аҳоли кўчирилган, яна тўртта маҳалла кўчирилиши кўзда тутилган.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва қурбон бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган» – Президент ва ҳукумат аъзолари Сардобада
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.