Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди

Сурхондарёда “Captiva” ва трактор тўқнашуви оқибатида болакай оламдан кўз юмди
3 май куни соат 16:30 да Қумқўрғон тумани, \"Арслонбойли\" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда 73 ёшли фуқаро Б.Ш. “Captiva” келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаро А.Ж.нинг бошқарувидаги трактор йўлига чиқиб кетиб автоҳалокат содир этган. у ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Оқибатда трактор ичида бўлган 7-синф ўқувчиси 13 ёшли Ш.Ж. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ш.Ж. 7 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.