Тошкентда эртадан бошлаб шахсий автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади

Тошкентда эртадан бошлаб шахсий автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади
Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилиш маълум қилинганди.

Унга кўра, Тошкентда эртага, душанба кунидан бошлаб 06:00–22:00 оралиғида шахсий автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади. Сабаби айни пайтда пойтахт Тошкент шаҳрининг барча туманлари «сариқ» тоифага киритилган.

«Сариқ» тоифадаги ҳудудларда эса соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.