«Ўзстандарт» Хитойда ишлаб чиқарилган ўйинчоқ тўплами бўйича огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзстандарт» Хитойда ишлаб чиқарилган ўйинчоқ тўплами бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Агентлик хабарига кўра, маҳсулот жиддий кимёвий таҳдидга эга ҳисобланади. Таъкидланишича, маҳсулот номи - Shooting Game, ишлаб чиқарувчи давлат - Хитой.

Тўплам пластик нишон, ўйинчоқ телефон, пластик ўйинчоқ тўппонча ва 3та сўрғичли снарядлардан иборат.

Хавфли томони - ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) (ўлчов қиймати - оғирлигидан 5,1 фоиз) ва дибутилфталат (DBP) (ўлчов қиймати - оғирлигидан 11 фоиз) мавжуд.

Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди. «Ўзстандарт» маълумотига кўра, хабарнома Венгриядан тарқатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.