Хизмат пайтида ухлаб, сўнг фуқарога номақбул ҳаракатлар қилган «ГАИ» бўйича маълумот

Хизмат пайтида ухлаб, сўнг фуқарога номақбул ҳаракатлар қилган «ГАИ» бўйича маълумот
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Жўрақулов Янгиҳаёт туманида «Ласетти» хизмат автомобилининг салонида ухлаб ётган вақтида фуқаро томонидан тасвирга олинган.

ЙПХ инспектори автомобилдан тушиб номақбул ҳаракатлар қилиб, тилини кўрсатган, сўнг тамаки махсулотини истеъмол қилганлиги видеода акс этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.