Айрим ҳудудларда одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади

Фото: iStock
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Самарқандда одам ДНКсига қўшимча равишда материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради.
Шунингдек, вазирлик 2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди.
2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосалари халқаро тан олинишини таъминлаш учун суд-фонография ва ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториялари халқаро аккредитациядан ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Самарқандда одам ДНКсига қўшимча равишда материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради.
Шунингдек, вазирлик 2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди.
2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосалари халқаро тан олинишини таъминлаш учун суд-фонография ва ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториялари халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













