Бўлимга ташриф буюрган хотин-қизлар байрамона кутиб олинмоқда

Бўлимга ташриф буюрган хотин-қизлар байрамона кутиб олинмоқда
Аёл-борлиқ кўзгуси. Унинг нафис гўзаллиги оламни чароғон этади, чунки унинг нияти пок, ўзи пок. Барчамизга аёнки, оналарни, аёл зотини эъзозлаш эл-юртимиз учун азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган.

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан бўлимга ташриф буюрган хотин-қизлар ўзгача кутиб олинмоқда. Муаммо ёки ижро иши бўйича мурожаат қилиб келган аёлларимизга байрамона ва ҳуш кайфият улашилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб қоламиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.