“Ўзбекконцерт” 4 нафар машҳур хонанданинг лицензиясини олиб қўйди

“Ўзбекконцерт” 4 нафар машҳур хонанданинг лицензиясини олиб қўйди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси шоу-бизнес вакилларининг лицензияларини олиб қўйишда давом этмоқда. Бу сафар биратўла 4 нафар машҳур санъаткорларнинг лицензияси тугатилди.

Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилгани сабабли ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонандалар Шаҳноза Отабоева ва Дилмурод Султоновнинг лицензиялари ҳам тугатилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.