Келишган ҳинд актёри Хритик Рошан ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

Келишган ҳинд актёри Хритик Рошан ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
Ўзининг кўплаб мухлисларига эга Хритик Рошан Ҳиндистондаги энг келишган актёрлардан бири. У нафақат режиссёр, актёр, балки рассом сифатида ҳам танилган.
Хритик Рошан 1974 йил 10 январда туғилган. Зодиак белгисига кўра, у тоғ эчкиси.
Рошаннинг оиласи кино оламига алоқадор бўлганлиги сабабли ҳам унга жуда катта таъсир кўрсатди. Хритикнинг отаси ҳинд актёри ва режиссёри Ракеш Рошан, онаси эса актриса бўмиш Пинки, амакиси Ражер таниқли ҳинд бастакоридир. Ёшлигида нутқининг равонсизлиги ҳамда қўлида 6 та бармоқ билан туғилиши сабабли Рошан кино оламига қадам босишдан жуда ҳам қўрқади.
Келишган ҳинд актёри Хритик Рошан ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
Бироқ, олти ёшида, 1980 йилда бола дастлаб \"Аasha\" фильмида, кейин \"Aap Ke Deewane\" фильмида суратга тушади. Сўнг \"Яхши кўришингни айт менга\" киносида ўйнаган роли учун \"Энг яхши актёр ва дебют\" номинацияларида \"Filmfare\" мукофотига сазовор бўлди.
Келишган ҳинд актёри Хритик Рошан ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
Хритикнинг ота-онаси уни Европада таҳсил олишини хоҳлаган. Аммо у яширинча актёрлик дарсларига қатнашишни бошлаган. Ота-онаси эса бунга бошқача муносабатда бўлди. Чунки унинг отаси уни актёр эмас, балки режиссёр бўлишини истаган. Рошан ёшлигидан кўп меҳнат қилиб, ҳозирги даражагача кўтарила олди. Ҳозирда у нафақат Ҳинд аҳолисининг, қолаверса, кўплаб чет эл томошабинларининг қалбидан чуқур жой эгаллаган. Унинг фильмларини барча севиб томоша қилади.
Келишган ҳинд актёри Хритик Рошан ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
Хритик Рошан таниқли режиссёрнинг қизи бўлмиш Сузанна Хонга уйланади. Уларнинг Реҳан ҳамда Ридан исмли 2 ўғли бор.
Келишган ҳинд актёри Хритик Рошан ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
Рошан аёли билан атиги 13 йил бирга яшаб, ажрашди. Бу ҳолат эса уни мухлисларини ҳаяжонга солиб қўйди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Umida
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.