Холанднинг отаси "Реал"га рад жавоби берилгани сабабини айтди

Холанднинг отаси "Реал"га рад жавоби берилгани сабабини айтди
\"Манчестер Сити\" форварди Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инге Холанд ўғли нима сабабдан \"Реал\"га ўтмаганини айтди.

\"Бир савол бизни кўп ўйлантирди: \"Қайси жамоа марказий ҳужумчига мухтож?\". Бу асосий критерия эди. \"Манчестер Сити\" бу борада 10 баллдан 10га лойиқ кўрилди. Бу идеал вариант бўлганди.

\"Реал\"га эса 10дан 5-6 балл қўйдик. Гап Бенземанинг ҳолати ҳақида борганди. Шунингдек, улар Мбаппени ҳам таркибга қўшиб олса керак деб ўйлагандик
\", - деди Альф-Инге.

Норвегиялик форвард АПЛнинг дастлабки 6 ўйинида 10 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.