Диққат! Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди

Диққат! Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди

Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 27 май — чоршанба кунига тўғри келиши муносабати билан фуқаролар учун узлуксиз дам олиш кунлари эълон қилинди. Президент фармонига кўра, 28—29 май кунлари барча учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунингдек, 6 кунлик иш режимида ишловчилар учун 30 май ҳам дам олиш куни сифатида қўшилган. Натижада 31 май — якшанба куни билан биргаликда аҳолининг барча қатламлари кетма-кет 5 кунлик дам олиш имконига эга бўлади.

Дам олиш кунлари қуйидагича тақсимланади:

  • 27 май — чоршанба (Қурбон ҳайити),
  • 28 май — пайшанба (қўшимча дам олиш куни),
  • 29 май — жума (қўшимча дам олиш куни),
  • 30 май — шанба (6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни),
  • 31 май — якшанба (одатдаги дам олиш куни).

Айтиш мумкинки, аҳолига 5 кунлик узлуксиз ҳордиқ имконини беради. Ҳафтада 5 кун ишловчилар жами 14 кун, 6 кун ишловчилар эса 10 кун дам олади. Таъкидланишича, бу ой сўнгги йиллардаги энг кўп дам олиш кунларидан иборат бўлган ой ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.