ЕЧЛ. "Реал" cўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

ЕЧЛ. "Реал" cўнгги сонияларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган \"Шахтёр\" - \"Реал\" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Александр Зубков 46-дақиқада ҳисобни очди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида Рюдигер мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, очколари сонини 5 тага етказиб олган украиналиклар гуруҳда ўринда бормоқда. 10 очкоси бор \"қаймоқранглилар\" айни вақтда \"F\" гуруҳи пешқадами ҳисобланади.

\"Шахтер\" – \"Реал Мадрид\" 1:1
Голлар
: 1:0 – 46 Зубков, 1:1 – 90 Рюдигер.

\"Шахтер\" – Трубин, Конопля, Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Мудрик (Петряк, 85), Степаненко, Судаков (Джурасек, 81), Бондаренко, Зубков (Тейлор, 82), Траоре (Сикан, 77).

\"Реал Мадрид\" – Лунин, Начо, Рюдигер, Менди (Алаба, 68), Кроос, Вальверде (Камавинга, 68), Тчуамени (Модрич, 57), Васкес, Бензема, Азар (Винисиус Жуниор, 57), Родриго (Асенсио, 68).

Огоҳлантиришлар: Конопля (16), Милитао (85), Бондаренко (88), Кроос (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.