Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олган жамоалар сони 9 тага етди

Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олган жамоалар сони 9 тага етди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 5-тури доирасидаги қатор учрашувлар 25 октябрь куни бўлиб ўтди.

E гуруҳида «Зальцбург»ни мағлубиятга учратган «Челси» муддатидан аввал биринчи ўринни олиб, гуруҳдан чиқди.

Ўтган турда плей-офф масаласини ҳал қилган «Манчестер Сити» мазкур турда биринчи ўринни нақд қилиб қўйди. G гуруҳининг яна бир вакили «Боруссия Д» эса иккинчи йўлланма эгасига айланди.

H гуруҳида «ПСЖ» ва «Бенфика» гуруҳдан чиқишни уддалади. «Ювентус» эса 2013/14 йилги мавсумдан бери илк бор ЕЧЛ плей-оффига йўл ололмади.

Шу тариқа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўл олган жамоалар сони 9 тага етди. Аввалроқ «Наполи», «Реал», «Бавария» ва «Брюгге» гуруҳ масаласини муваффақиятли ҳал қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.